Тезкор хабар! “Навбаҳор” ўзининг мухлислари сабаб 25 млн сўм жарима тўлайди

Шунингдек, учрашувнинг иккинчи бўлимида мухлислар ўтирган секторлардан оммавий равишда майдонга турли буюмлар, сув идишлари улоқтирилди.

Қайд этиш жоизки, “Навбаҳор” мухлислари бунгача “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Нефтчи” жамоаларига қарши кечган сафар учрашувларидаги салбий хулқи учун огоҳлантирилган эди. Бироқ “Навбаҳор” ФК раҳбарияти аввалги огоҳлантиришларга қарамасдан, мухлислар билан ижобий ишлар олиб бормагани 23-тур ўйинида яққол билинди.

Шуни инобатга олиб, Мусобақалар регламентининг “Клублар, клублар раҳбарлари ва футболчилар мажбуриятлари” бўлимининг 8.3 бандини, қолаверса, “Интизомий ва жарималар кодекси” 1-бўлим 5.9 бандини қўпол равишда бузгани учун аввалги огоҳлантиришлар инобатга олинган ҳолда “Навбаҳор” ФК 25 000 000 сўм миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Агар ушбу ҳолат яна бир бор такрорланса, “Навбаҳор” клуби уй учрашувларини мухлисларсиз – бўш стадионда ўтказади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Абдул
18/09/2018 09:10
Тугри Карло факат енгилрок булибди 100000000 Милон булиш кэрак Эди да барзет килиб кэтишди
&
Абдул
18/09/2018 09:10
Тугри Карло факат енгилрок булибди 100000000 Милон булиш кэрак Эди да барзет килиб кэтишди
Alixon Qodirov
17/09/2018 22:17
Навбахор чемпион булиши бамисоли Намангандан Тошкентга пийода юриб бориш каби кийин иш. Яна Навбахорни синдириш арафасида юришибди чоги (((
&
Jalolhon
18/09/2018 08:42
BITTA IFLOSNI ISHIDA BU HAM NAVBAHORNI KUROLMAYDI HAKAMLARGA SOLSA SHUNAQA SUMMA QILIB QAYTIB UNAQA ISHLANI QIMAYDI