Тоҳир Шамсиддинов ва Жамолиддин Убайдуллаев "Бухоро"да кўрикдан ўтмоқда

Якунига етган мавсум Суперлиганинг кучли олтилигига кира олган “Бухоро” янги мавсумга тайёргарлик жараёнини бошлаб юборган.

SPORTS.uz’га маълум бўлишича ўтган мавсумни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида якунлаган ҳимоячи Тоҳир Шамсиддинов 3 январдан бошлаб “Бухоро” йиғинида иштирок этмоқда. Шунингдек бухороликлар сафига “Машъал”дан Жамолиддин Убайдуллаев ҳам келиб қўшилган.

Бизга етиб келган хабарларга қараганда ўтган мавсумни “Нефтчи” сафида ўтказган аксарият футболчиларнинг “Бухоро”га келиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа айни дамда Бухоро спорт мажмуаси майдонида машғулотлар олиб бормоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
zohir_t
06/01/2019 21:17
Buxoroda nima gap
&
darwesh
06/01/2019 20:18
Ашурматовга хамма уйинчилар таниш