Тожикистонда иш бошлаган Усмон Тошев у ерда миллий терма жамоа олдига қандай вазифа қўйилганини айтди
Ўзбекистонлик таниқли мураббийлардан бири Усмон Тошевнинг ўтган ҳафтада Тожикистон олимпия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланганлиги ҳақидаги хабарлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Эътиборлиси, келаси йилнинг март ойида Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралаш босқичида Тожикистон Ўзбекистон билан бирга гуруҳдан жой олган. Шундан келиб чиққан ҳолда у билан суҳбатлишиш учун қизиқарли саволлар етарли эди. Буни қарангки, ўзаро суҳбат давомида Тошев Тожикистон миллий терма жамоасига ҳам бош мураббий бўлганини айтиб ўтди. Тажрибали мутахассис қўшни мамлакат бош жамоаси олдига қандай вазифа қўйилганини ҳақида ҳам гапирди.
- Яхши жамоа тузиш. Тожикистоннинг иккита ёшдаги терма жамоаси халқаро мусобақаларда ўзларини яхши томонлама кўрсатишди. Биз миллий терма жамоани янгитдан шакллантиришда ушбу ёшдаги жамоалардан ҳам футболчиларни албатта жалб қиламиз. Улар миллий ва олимпия термасига бошқа-бошқа мураббийларни чақирмасдан, яхшиси иккаласини ўзингиз кўриб, бошқаринг, ҳаммаси назоратингиз остида бўлади дейишди.
Усмон Тошев билан уюштирилган суҳбатнинг тўлиқ матнини тез орада сайтимизда ўқийсиз. SPORTS.uz'дан узоқлашманг!
Фикрлар