Токио Олимпиадаси дастурига қўшимча мусобақалар киритилади

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) Токиода бўлиб ўтадиган 2020 йилги Олимпия ўйинларига 16 янги спорт беллашувларини дастурга киритмоқчи. Бу ҳақда ХОҚ матбуот хизмати маълум қилган.

Токио Олимпиадаси дастурига қуйидаги беллашувлар киритилади: 4х400 метрга аралаш эстафета (енгил атлетика); дзюдо ва камондан ўқ узиш бўйича жамоавий аралаш беллашувлар; 3х3 форматда эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида баскетбол мусобақалари; стол тенниси бўйича микст мусобақалари; эркаклар ва аёллар ўртасида қиличбозлик бўйича жамоавий мусобақалар; триатлон бўйича аралаш эстафета; сузиш бўйича 4х100 метрга эстафета; эркаклар ўртасида 800 метрга ва аёллар ўртасида 1500 метрга сузиш мусобақалари; эркаклар ва аёллар ўртасида BMX фристайл бўйича мусобақалар; эркаклар ва аёллар ўртасида мэдисон велотрек.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!