Токио Олимпиадасининг талисманлари намойиш қилинди (фото)
Бугун Токио шаҳрида 2020 йили бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг расмий талисманлари эълон қилинди. Унга кўра, "Мирайтова" Токио-2020 Олимпиадаси талисмани, сифатида оммага таништирилди.
Бу қаҳрамон 2017 йил февраль ойидан бошлаб Япониядаги 75 фоиз бошланғич мактаб ўқувчилари орасида овоз бериш йўли билан саралаб олинди. Мирайтова ушбу 3 номзод орасидан танланган.
"Мирайтома"нинг сўзининг япончадан "келажак" ва "абадийлик" маъноси беради. Биргаликда эса дунё аҳлининг келажакка ишонч ва ундан абадий умид қилишларини англатади.
Паралимпия ўйинлари маскоти эса "Сомэйти" деб номланди. Бу сўз япон миллий рамзларидан бири сакуранинг турларидан бири бўлиб, "ғоят мўжизавий" деган маънони англатади.
Фикрлар