Томас Мюллер бугун Германия терма жамоаси сафида юбилей учрашувини ўтказиши мумкин

Германия терма жамоаси форварди Томас Мюллер бугун ўзининг Бундестим сафидаги юбилей учрашувини ўтказиши мумкин.

Гап шундаки, агар 29 ёшли футболчи бугун УЕФА Миллатлар лигаси доирасида Голландияга қарши кечадиган баҳсда иштирок этса, бу унинг учун Германия терма жамоасидаги юбилей 100-ўйин сифатида тарихга киради.

Маълумот учун, Мюллер бунгача ўтган 99та баҳсда ўз ҳисобига 38та гол ҳамда 36та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!