Тони Кроос ўғли билан Рожер Федерер ўйинини кузатди

Лондонда теннис бўйича ўтаётган ATP якуний турнири нафақат мазкур спорт иҳлосмандлари балки машҳур футболчиларнинг қизиқишига сабаб бўлмоқда.

Ўтган куни "Ювентуса" клуби аъзоси Криштиану Роналду сербиялик Новак Жокович ва америкалик Жон Иснер учрашувини кортда оиласи билан кузатган эди.

Бу сафар эса  "Реал Мадрид" ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Кроос швейцариялик Рожер Федерер ва австриялик Доминик Тим ўйинини ўғли билан кортда туриб кузатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!