Тўртинчи турнинг қолдирилган ўйини 3 мартда ўтказилади

  • 22 Feb 17:24
  • Isayev Bekzod
  • 0
  • Futsal
CHERY AUTO

 

Tecno

14-19 февраль кунлари Самарқандда футзал бўйича XXI миллий чемпионат 4-тур беллашувлари бўлиб ўтди. Турнинг тўртинчи кунидан ўрин олган "Локомотив" - "Металлург" учрашуви биринчи бўлимдан сўнг аренада электр қуввати узилиб қолгани сабабли тўхтатилган эди. Дастлабки бўлимдан кейин бекободликлар 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди.

Регламент асосида ана шу баҳс иккинчи бўлимини ўтказиш санаси белгиланди. Унга кўра, 3 март куни соат 11:00да Тошкентдаги "Ёшлик" залида "Локомотив" - "Металлург" учрашувининг иккинчи бўлими ўтказилади. Бу ҳақда УФА расмий сайти хабар бермоқда.

Олий лига

1-босқич, 4-тур

03.03.2017

"Локомотив" - "Металлург" 0:2 (1-бўлимдан кейин)

Голлар: Ғ.Мамажонов 8, С.Иномжонов 18

Comments

You must be logged in to commet!