Тошкент оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
Ads

7-14 июль кунлари пойтахтимиз оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Дунёнинг энг кучли полвонлари иштирок этадиган ушбу нуфузли мусобақада 20 нафар ҳамюртимиз ғолиблик учун баҳс олиб боради.

Хусусан, вакилларимиз мусобақада қуйидаги таркиб билан иштирок этади:

Эркаклар: -62 кг: Муҳаммадали Қаҳрамонов; -69 кг: Адҳамжон Эргашев, Ҳакимжон Шамсиддинов; -77 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров, Ғайрат Айтмуратов; -85 кг: Зайнобиддин Маҳамадаминов; -94 кг: Азимжон Хожиев; -105 кг: Акбар Жўраев, Саидмухтор Саидахроров; +105 кг: Шаҳмердан Кемалов.

Қизлар: -48 кг: Зуҳра Отожонова; -58 кг: Сайёра Есбергенова; -63 кг: Кумушхон Файзуллаева; -69 кг: Зарнигор Абдураҳмонова, Лайлохон Хурсанова, Рамбергенова Базаргул;  -75 кг: Гулноза Аҳмадова, Турсуной Жабборова; -90 кг: Долера Давронова, Шодмоной Очилова.