“Тошкент опен – 2018”: Эжени Бушар Тошкентдаги илк учрашувини бошлайди

Пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида “Тошкент опен – 2018” турнирининг биринчи давра баҳслари ўтказилмоқда.

Халқаро хотин-қизлар теннис уюшмаси (WTA) мусобақалар тақвимидан жой олган мазкур мусобақанинг илк учрашувида канадалик Эжени Бушар япониялик Нао Хибинога қарши ўйин ўтказади.

Ушбу учрашувдан сўнг мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова ва россиялик Маргарита Гаспарян баҳси ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!