“Тошкент опен – 2018“: Теннис маликалари иккинчи даврани бошлайди
Пойтахтимизда Хотин-қизлар теннис уюшмаси томонидан ташкил этилган “Тошкент опен – 2018“ турнирида иккинчи давра баҳслари бошланди.
Бугун бўлиб ўтадиган иккинчи давра баҳсларида Татяна Мария – Маргарита Гаспарян, Анастасия Потапова – Ольга Данилович, Фаннй Столлар – Вера Звонарёва, Аратча Рус – Далила Якупович, Ивана Йорович – Вера Лапко, Нао Хибино – Анна Каролина Шмидлова, Евгения Родина – Мона Бартель, Катерина Козлова – Фиона Ферро кортга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, кеча мусобақанинг жуфтлик баҳсларида Оқгул Омонмуродова ва кандалик Эжени Бушар тандеми Катерина Козлова ва Вера Звонарёвага 2:6, 5:7 ҳисобида енгилди.
Фикрлар