“Тошкент шаҳар спартакиадаси”нинг таэквондо баҳсларида ғолиблар аниқланди
Хабарингиз бор пойтахтимизда биринчи ноябрь куни “Тошкент шаҳар спартакиадаси” мусобақаси бошланган эди.
Бугун мазкур спорт мусобақанинг очилиш маросими "Универсал" спорт мажмуасида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ўтказилаётган спартакиадада 18 ёшгача бўлган Тошкент шаҳрининг туман босқичларидан сараланган икки минг нафардан зиёд спортчи бадиий гимнастика, баскетбол, бокс, бадминтон, волейбол, дзюдо, енгил атлетика, қўл тўпи, стол тенниси, сузиш, спорт гимнастикаси, таэквондо WTF, каратэ WKF, кураш, қиличбозлик, шахмат, юнон-рум ва эркин кураш каби спортнинг 18 тури бўйича ўзаро рақобатлашмоқда.
“Тошкент шаҳар спартакиадаси”нинг тантанали очилиш маросимидан сўнг, таэквондо WTF бўйича финал жанглари ўтказилди.
Қуйида ўғил болалар ўртасидаги ғолиблар билан танишасиз:
1.Равшан Икромов
2. Азимбек Рустамов
3. Мирсаид Эргашев ва Жамол Йўлдошев.
Қизлар ўртасида:
1. Мадинабону Алимовa
2. Шаҳзода Шарипова
3. Хуршида Тўрабоева ҳамда Мадина Фахриддинова
Фикрлар