Тошкент вилоят биринчилигида кимлар ғолиб бўлди
Ads
Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университетида спортнинг футбол, футзал, стол тенниси, баскетбол, волейбол ва енгил атлетика турлари бўйича Тошкент вилояти биринчилиги ўтказилди.
 
Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган мусобақа «Ёшлар ҳафталиги» доирасида ўтказилиб, унда вилоятдан жами 280 нафар ёш қатнашди.
 
Мусобақанинг футбол баҳсларида ЎДЖТУ жамоаси, футзал спорт тури бўйича Янгийўл шаҳар жамоаси, стол тенниси ва волейбол бўйича Оҳангарон шаҳри жамоаси, баскетбол ҳамда енгил атлетика бўйича Чирчиқ шаҳар жамоаси шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди