Ғолибларга Тошкент шаҳар ҳокими кубоги топширилди (фото)

  Ўтган йилнинг декабрь ҳамда жорий йилнинг январь ойида Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган уюшмаган ёшлар ўртасида сузиш, армрестлинг, бадминтон, футбол ва волейбол бўйича шаҳар ҳокими кубоги учун мусобақалар бўлиб ўтган эди.

  Бугун, "Универсал спорт саройи"да мазкур мусобақада ғолиб ва совриндор бўлганларни  тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, Яккасарой туманидаги "Бошлиқ" маҳалласидан Собир Алимов (сузиш), Сирғали туманидаги "Софдил" маҳалласидан Фаррух Абдуғаффоров (армрестлинг), Яшнобод туманидаги "Уйсозлар" маҳалласидан Азиз Ҳамидов (бадминтон) лар ғолиб бўлди. Чилонзор тумани футбол бўйича, Миробод тумани эса волейбол бўйича 1-ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!