Тошкентда “Ҳамдўстлик кубоги – 2018” халқаро мусобақаси бўлиб ўтади
Хусусан, Тошкентнинг “Спартак” клуби билан ҳамкорликда “Ҳамдўстлик кубоги – 2018” мусобақаси ташкил қилинмоқда. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
Ушбу мусобақада юртимиз жамоалари билан биргаликда қўшни Қозоғистон, Тожикистон, Россия ва Қирғизистондан ташриф буюрган жамоаларнинг 14 ёшгача бўлган футболчилари иштирок этишади. Мусобақа 1 ноябрдан 7 ноябрь кунига қадар давом этади.
“Спартак”, “Спартак 2”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив” жамоалари юртимиз шарафини ҳимоя қилишса, қўшни республикалардан “Онтустик академияси” (Қозоғистон), БЖМОРСМ №8 (Қозоғистон), “Академия ЮГ” (Қирғизистон), “Илбирс” (Қирғизистон), “Гулистон” (Тожикистон), “Хўжанд” (Тожикистон), ДЮСШКБГО (Россия) жамоалари иштирок этишади.
Қуръа натижаларига кўра жамоалар қуйидаги гуруҳлардан жой олишди:
“А” гуруҳи
“Пахтакор”
“Локомотив”
“Онтустик академияси”
“Академия ЮГ”
“В” гуруҳи
“Бунёдкор”
“Спартак 2”
“Гулистон”
“Илбирс”
“С” гуруҳи
“Спартак”
ДЮСШКБГО
БЖМОРСМ №8
“Хўжанд”
Фикрлар