Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси Икер Касильясни ошга таклиф қилди (фото)
“Порту” клуби дарвозабони Икер Касильяс Москванинг “Локомотив” жамоасига қарши ЕЧЛ гуруҳ босқичи 3-тур олдидан ўзининг твиттер саҳифасида изоҳ қолдирган эди.
Қизиғи шундаки, испаниялик дарвозабон ўз изоҳида Мосвканинг “Локомотив” жамоаси саҳифасини белгилаш ўрнига адашиб, ўзбек жамоасининг твиттердаги саҳифасини белгилаган.
Бундан ҳайратга тушмаган клуб вакиллари изоҳни эътиборсиз қолдирмади ва тезда Касильясга миннатдорлик билдирди ва ҳаттоки, испаниялик футболчига боршдан (борш - шарқий славян халқларининг миллий таоми - SPORTS.uz) кўра, ош мазалироқ эканлигини таъкидлаб, уни ошга таклиф қилган.
Фикрлар