"Тоттенхэм" 20 ёшли украиналик футболчига қизиқиб қолди
Киевнинг "Динамо" клуби ярим ҳимоячиси Виктор Циганков АПЛ грандининг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
ESPN нашри тарқатган хабарга кўра 20 ёшли украиналик футболчини Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ўз сафида кўрмоқчи. “Шпорлар” ушбу футболчи учун киевликларга 18 миллион евро таклиф қилишмоқчи.
Таъкидлаш керакки, Циганковнинг “Динамо” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. У жорий мавсум Украина чемпионатида 19та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар