"Тоттенхэм" А Серия клубидан ҳимоячи сотиб олмоқчи

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Сампдория" ҳимоячиси Йоаким Андерсенни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Rai Uno нашри хабар тарқатмоқда.

Ўз навбатида генуяликлар ҳам ушбу футболчисини қўйиб юборишга тайёр. Фақат бунинг учун улар 40 миллион евро талаб қилишмоқда.

Таъкидлаш керакки, Андерсенга шунингдек Миланнинг “Интер” клуби ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Маълумот учун, Йоаким Андерсен “Сампдория” шарафини 2017 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсум 18та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!