"Тоттенхэм" Триппьернинг нархини эълон қилди

"Тоттенхэм" клуби раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Киран Триппьернинг трансфер нархини эълон қилди.

The Sun тарқатган хабарга кўра “шпорлар” бу ёз 27 ёшли футболчиси билан хайрлашмаслик учун қўлларидан келганча ҳаракат қилишади. Бироқ, агар бунинг имкони бўлмаса, клуб уни 55 млн евродан камига қўйиб юбормайди.

Маълумот учун, Триппьер ўтган мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 35та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Триппьерга Мюнхеннинг “Бавария” клубидан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!