"Тоттенхэм" ўзига Бундеслигадан зўр футболчи топди
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Боруссия" Мюнхенгладбах ярим ҳимоячиси Йонас Хофманнга жиддий қизиқиш билдира бошлади.
Bild нашри тарқатган хабарга кўра “шпорлар” аллақачон 26 ёшли германиялик футболчининг трансфери борасида мюнхенгладбахликлар билан музокараларни бошлаб юборишган. Таъкидлаш керакки, Бундеслига клуби етакчи футболчиларидан бири ҳисобланган Хофманни қўйиб юбормоқчи эмас, аммо бу борада футболчининг қарори ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
Маълумот учун, Хофманн жорий мавсум “Боруссия” сафида жами 14та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та гол ва 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфер нархи эса 12 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар