"Тоттенхэм" қишда Италия терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Кальяри" ярим ҳимоячиси Никола Барелланинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “шпорлар” 21 ёшли Италия терма жамоаси аъзоси учун А Серия клубига нақд 40 млн евро тўлашга тайёр. Маълумотларга қараганда ушбу келишув қишки трансферлар давридаёқ амалга оширилиши мумкин.

Маълумот учун, Барелла жорий мавсум “Кальяри” сафида жами 13та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан тузган амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!