
Трамп ЖЧ-2026 мезбонлиги учун курашда Африка давлатларини АҚШни қўллаб-қувватлашга чақирди
АҚШ президенти Дональд Трамп Нигерия раҳбари Муҳаммад Бухари билан бўлган суҳбатда Африка давлатларини ЖЧ-2026 мезбонлиги учун бўладиган курашда қўллаб-қувватлашга чиқарди. Америкаликлар Канада ва Мексика билан ҳамкорликда ариза топширган.
– Умид қиламанки, биз ёрдам бераётган Африка давлатлари ва бошқа минтақа мамлакатлари Канада ва Мексика билан биргаликда ЖЧ-2026 ўтказиш борасидаги топширган аризани қўллаб-қувватлайди. Биз синчиклаб вазиятни кузатамиз ва ушбу ариза билан боғлиқ ҳар қандай ёрдамни муносиб баҳолаймиз, – дея Трампнинг сўзларини келтиради FourFourTwo нашри.
ЖЧ-2026 мезбонлигига АҚШ билан биргаликда Африка қитъасининг Марокаш давлати асосий даъвогарлардан саналмоқда.
Comments