Трамполинчиларимиз жаҳон чемпионатига жўнаб кетишди

CHERY AUTO

7-10 ноябрь кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида трамполинда сакраш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Дунёнинг сара спортчилари орасида терма жамоамиз вакиллари ҳам ушбу нуфузли мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. 

Tecno

Кеча мусобақада иштирок этиш учун терма жамоамиз вакиллари Россияга жўнаб кетишди. Маълум бўлишича, ушбу дунё биринчилигида юртимиз шарафини 4 спортчимиз ҳимоя қилишади: Самир Усмонов, Амиран Бабаян, Моҳирбек Олимжонов ва Фарангиз Рўзиева. 

Дастурга кўра, терма жамоамиз вакиллари яккалик ва жуфтлик баҳсларида ўз чиқишларини намойиш этадилар. Бўлажак мусобақада вакилларимизга омад ёр бўлсин!

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию