Туркия ҳукумати Стамбулда янги аэропорт қуриб битказилиши сабабли унинг тантанали очилиш маросимини ўтказди. Айтиб ўтиш жоизки, 29 октябрь куни аэропорт ўз ишини бошлайди.

Бундай катта маросимни ўтказиш муносабати билан "Teknofest" фестивали ташкил этилди. Ташкилотчилар дунёнинг энг катта аэропорти очилиш маросимини антиқа равишда ташкил этишди. Ташкилотчилар икки самолёт, уч супер-кар, "Ф-1" болиди ҳамда "Кавасаки H2R" мотоциклини ўзаро куч синашди.

Самолётларнинг бири 27 миллион долларлик  Bombardier Challenger 605 самолётидир иккинчи самолёт туркияда ишлаб чиқарилган SOLOTÜRK F16 қирувчи самолёт.

Автомобиллар: 510 от кучига эга "Астон Мартин The New Vantage"; 410 о.к "Лотус Эвора 410" ва 762 о.к Тесла S P100D электромобили. 

"Формула-1" эса "Ред Булл-RB8" чемпионлик болидини тақдим этди. 326 от кучига эга "Кавасаки H2R" мотоцикли ҳам ушбу пойгада қатнашди.

Пойга натижалари шуни кўрсатдики, финиш чизиғини биринчи бўлиб мотоцикл босиб ўтган бўлса, унинг оридан "RB8" болиди бўлди. Учинчи бўлиб қирувчи самолёт учиб келди, тўртинчи - Тесла ундан сўнг Астон Мартин келди.

Қуйида ушбу пойганинг видеосидан баҳраманд бўлишингиз мумкин:

 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98