Туркияда легионер футболчимиз борлигини биласизми?
Ўзбекистонлик ёш ҳимоячи Асрор Гафуровнинг Туркияда фаолият олиб бораётгани ҳақида илгари хабар берган эдик.
Жорий йилги мавсум аввалида ёш футболчи Туркия Суперлигаси дебютанти “Аданаспор” жамоаси сафида кўрикда ўтганди. Бироқ якунда шартнома борасида келишув амалга ошмай қолгач, ҳамюртимиз трансфер ойнаси ёпилгани сабаб Турк хаваскор лигаси ишторкчиси – “Чорлуспор” клуби таркибида ўйнашга қарор қилганди.
Ҳозирги пайтда “Чорлуспор 1947” жамоаси ҳаваскор лигада пешқадамлик қилмоқда ва юқори дивизионга чиқишга уринмоқда. Асрор Гафуров эса доимий тарзда асосий таркибдан ўрин олмоқда. Баъзи бир турк нашрлари асли “Пахтакор” тарбияланувчиси Асрор Гафуровнинг ёзда юқори дивизионга кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида ёзишмоқда.

Кўрамиз, воқеалар ривожи қандай тус олади? Балки фаолиятини “Манисаспор”да бошлаган ҳамюртимиз ёзги трансферлар вақтида чиндан турк суперлигасига кўчиб ўтар…

Фикрлар