Туркманистонда оғир атлетика бўйича ЖЧ якунланди

CHERY AUTO

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кун беллашувларида терма жамоамиз аъзоси Рустам Жангабаев энг оғир вазн тоифасида силтаб кўтариш ва икки кураш бўйича бронза медалларига эгалик қилди. 

Tecno

Шу тариқа кичик медаллар билан ҳисоблайдиган бўлсак, терма жамоамиз вакиллари жорий турнирда 1 тадан олтин ва кумуш, шунингдек, 3 та бронза медалларига эгалик қилди. Икки кураш бўйича эса 1 та бронза медали билан мусобақани якунлашди. Қуйида жаҳон чемпионатида совриндор бўлган спортчиларимизни эслатиб ўтамиз: 

  • Олтин медаль: Акбар Жўраев (даст кўтариш машқи, 180 кг), -102 кг вазн тоифасида
  • Кумуш медаль: Достон Ёқубов (силтаб кўтариш машқи, 180 кг), -62 кг.
  • Бронза медаллари: Руслан Нурудинов (силтаб кўтариш, 227 кг), -109 кг.
  • Рустам Жангабаев (силтаб кўтариш, 245 кг), +109 кг.
  • Рустам Жангабаев (икки кураш, 447 кг), +109 кг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!