
УЕФА "Базель"ни ҳам тинч қўймаяпти
Швейцариянинг “Базель” клуби кеча “Манчестер Юнайтед”га қарши бўлиб ўтган баҳсда мухлисларининг “Олд Траффорд” стадионида пиротехника воситаларидан фойдалангани учун УЕФА томонидан айбланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кўҳна қитъанинг футбол ташкилоти бундан аввалроқ “Селтик” ҳамда ПСЖ жамоалари ўртасидаги баҳс борасида ҳам айблов ишини очган эди.
Ушбу ҳолат бўйича ишлар 19 октябрь куни кўриб чиқилади.
Фикрлар