УEФАнинг 10 йиллик иқтисодий ҳисоботи. 2-қисм (Эркин Ғайбуллаев блоги)

Биринчи қисм учун қуйидаги линкни босинг

Клуб хўжайинлари ва ҳомийлар

Энг кўп хорижлик хўжайинлар АПЛга тўғри келади. Чемпионатдаги барча клублар хусусий ҳисобланади. 20 тадан 13 таси хорижликларга тегишли. Италияда ҳам барча 20 жамоа хусусий ҳисобланади. Аммо хорижликларга атиги 4 та клуб тегишли. Францияда эса атиги 4 таси. Россияда эса барча хусусий клублар (қоғозда чемпионатнинг ярми) россияликларга тегишли. Қолган ярми эса оммавий компанияларга тегишли. Улар ҳам ўз навбатида давлат структуралари билан боғлиқ.

АПЛ хорижлик ҳомийлар бўйича ҳам етакчи ҳисобланади. Бу ерда 17 клуб чет эллик ҳомийларга эга. Шунингдек Испания ва Украинада ҳам чемпионатнинг ярми чет эллик ҳомийларга эга. Россияда эса атиги битта хорижлик ҳомий бор.

Даромадлар

АПЛ бу бўйича ҳам пешқадам. 2017 молиявий йилда унинг даромадлари Европа бозорининг 27 % ни ташкил этган. Бу кўрсаткич бўйича улар Испания ва Германиянинг биргаликдаги кўрсаткичидан (14 % дан) 1 % кам. Испания бу кўрсаткич бўйича 2008-йилга келиб Бундеслига билан тенглашиб олган.

РПЛ нинг улуши 2014-йилгача ошди ва умумий даромаднинг 6 % ни ҳосил қилди. Аммо 2014-йилдан туша бошлади ва айни вақтда Туркия (4%) билан тенг.

Даромадларнинг ўсиш проценти бўйича РПЛ АПЛ, Бундеслига, Ла Лига ва Туркия чемпионати билан бир хил даражада. АПЛда даромадларнинг ўртача ўсиши (144.3 млн) Германия (76.6) ва Испаниядан (72.5 млн) икки баравар кўп.

Клублар орасида эса “Манчестер Юнайтед” (676 млн евро) яққол етакчи. Аммо “МЮ”нинг даромадлари сўнгги вақтларда тушиб бормоқда. Иккинчи ўринда бораётган “Реал” ундан атиги 1 млн евро кам даромад топган.

Топ-30 га 2017-йилда АПЛнинг нақ 13 жамоаси, Ла Лиганинг учта, Бундеслиганинг олтита, А Сериянинг бешта, шунингдек икки француз лкуби ва битта рус клуби – “Зенит” кирган. Рус клуби 28-ўринда “Сток Сити” ва “Кристал Пэлас” орасидан жой олган.

Телеҳуқуқлардан тушадиган даромад бўйича ҳам АПЛ етакчилик қилмоқда. Унинг ҳисобига 54 % тўғри келмоқда.

Европада ТВ дан тушадиган даромадлар топ-20 талигида 17 инглиз клублари бор. 6-ўринга (“Эвертон” ва “Арсенал” орасида) “Барселона” жой олган. 12-ўринда (“Вест Хэм” ва “Лестер” орасида) “Реал” бор. 20-ўринда эса “Бёрнли” кимсан “Ювентус” билан бир сафда турибди.

Рус клублари ТВ дан ўртача 2.8 млн евро даромад олади. Бу топ-20 таликдаги энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади. ТВ шартномалар РПЛ клубларининг 5 % даромадини ташкил қилади.

61 % даромадни россиялик клублар ҳомийлардан олади. Бу Европадаги энг юқори натижа. Рус жамоаси ўртача ҳомийдан нақ 31 млн евро пул олади. Бу рақам Италия ва Франциядагидан анча кўп. Аммо топ чемпионатларда ҳомийлардан тушадиган даромад бюджетнинг атиги 24-40 % ни ташкил қилади.

Ташриф буюриш

Рус клубларидан томошабинлардан тушадиган даромад анча пастни ташкил қилади. Ҳар бир кишидан ўртача 15.3 евро олади. Европада бу кўрсаткич билан улар 13-ўринда бормоқда.

Топ-30 да мухлислардан тушадиган даромад бўйича “Спартак” (31 евро) ўрин олган. Етакчилар – “ПСЖ” ва “Челси” – ҳар бири бир кишидан 87 евро атрофида даромад олади.

2017/18-йилда РПЛ Европада стадионга ташриф буюриш бўйича 8-ўринни эгаллади. Қарийб 14 минг мухлис ўйинларни бевосита стадиондан туриб кузатган.

Бу кўрсаткич бўйича энг юқори натижа – Германияда (44.5 минг), кучли еттиликдан шунингдек Англия, Испания, Италия, Франция, Голландия ва Шотландия ўрин олган.

Ўртача ташриф буюрувчиларнинг ўсиши бўйича “Зенит” фақатгина “Тоттенхэм”дан ўзиб кетган.

Қарзлар

Соф қарз – бу кредиторлар олдидаги қарз маблағи. (очиқроқ айтганда, клубнинг 300 миллион евро қарзи бўлса, аммо банк ҳисоб рақамларида 200 миллион бўлса, соф қарз 100 миллион евро деб ҳисобланади)

Клублар кесимида қарзлар:

Sports.ru маълумотлари асосида тайёрланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
05/02/2019 17:24
Энг катта даромад курган МЮ экан. Энг карзи каттаси хам МЮ.