UFC 234. Исраэль Адесанья ветеран Сильвани мағлуб этди
Ads

Бугун Мельбурнда UFC 234 турнири бўлиб ўтди. Мусобақанинг асосий жангида Исраэль Адесанья ветеран Андерсон Сильва билан куч синашди. Ярим оғир вазн чемпионлик камари учун баҳсда Роберт Уиттакер Келвин Гастелумга қарши октагонга кўтарилиши даркор эди, бироқ Уиттакернинг жароҳати туфайли беллашув бекор қилинди.

Асосий кард баҳслари:

Исраэль Адесанья Андерсон Сильвани ҳакамлар қарорига кўра мағлуб этди;

Ландо Ванната учрашувнинг биринчи раундида ёқ Маркос Марианони оғритиш усули билан енгди;

Рани Яхьё ҳакамлар қарорига кўра Рикки Саймонга имкониятни бой берди;

Аёллар ўртасида кечган беллашувда, Монтанья Де Ла Роза оғритиш усули билан Надя Кассимни ер тишлатди.

Сэм Альви учрашувнинг биринчи раундида ёқ Жим Крут томонидан техник нокаутга учратилди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98