"UFC" жангчиси Полиана Вианага талончи йигит ташланди

Бразилиялик "UFC" жангчиси Полиана Вианага Рио-де-Жанейро шаҳрида  талончи йигит ташланди.

Бу ҳақда "UFC" директори Дэйна Уайт ўзининг инстаграмм ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди. Дэйнанинг сўзларига кўра, Полиана Рио кўчаларининг бирида такси кутаётган бўлган. Ўша вақтда спортчи қизга нотаниш йигит ташланган ва унинг қўл телефонини беришини, талончининг айтганини қилмаса унга тўппонча билан шикаст етказишини айтган.

Виана ушбу ҳолатдан ўзини йўқотиб қўймаган ва талончига бир неча бор кучли зарбалар йўллаган. Бу зарбалардан ўзини йўқотиб қўйган йигит ерга қулаганидан сўнг оғриқ берувчи усул билан полиция келгунича ушлаб турган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!