UFC президенти: Макгрегор ва Нурмагомедов фаолиятидаги энг муҳим жангни ўтказишади

UFC президенти Дэна Уайт сўзларига кўра, Конор Макгрегор ва Хабиб Нурмагомедов бўлажак жангга олдингиларидан ҳам кучлироқ тайёргарлик кўрмоқда.

Бизнинг режаларимизда иккита матбуот анжумани бор, аммо бу Конор Макгрегор ва Флойд Мейвезер ўртасидаги каби бўлмайди. Ҳа, шундай қилсак бўлади. Бироқ бу жанг ҳар икки спортчи учун ҳам фаолиятидаги энг муҳим жанглигини тушуниш керак. Улар кўпроқ вақтини тайёргарликка сарфламоқда. Биз ОАВ ва мухлислар учун бир нечта тадбир ўтказамиз. Жанг кунига қанча яқин бўлса, қарама-қаршилик ҳам шунча кучаяди, – дея Дэна Уайтнинг сўзларини келтиради TSN нашри.

Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор жанги 6 октябр куни UFC 229 турнири доирасида ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!