UFC раҳбари Мейвезерга Нурмагомедов билан жанг учун 150 млн доллар таклиф қилди

UFC раҳбари Дана Уайт америкалик боксчи Флойд Мейвезерга аралаш яккакураш жанг санъатлари (ММА) бўйича енгил вазнда тоифаси чемпиони россиялик Хабиб Нурмагомедов билан қилиши учун 150 млн доллар таклиф қилди.

UFC бошлиғининг сўзларига кўра, жангни ташкил қилиш учун имкониятлар етарли, аммо яна бир айтиш керакки, тўқнашув ММА қоидалари бўйича бўлиши зарур, боксда эмас. Аввалроқ Мейвезер икки вазнда собиқ UFC чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор билан бокс қоидалари бўйича жанг қилган.

Ўтган гал биз у томонга (Мейвезер спортига) борган эдик, энди у бизга келсин, — дейди Уайт. — Флойд урушиб, 150 млн долларни ишлаб олишинг мумкин? Бунинг учун бизнинг спортга ўт.

Аввалроқ Мейвезер ва Нурмагомедов ижтимоий тармоқда бир-бирига жангни ташкил қилиш имкониятлари борлигини маълум қилишган. Америкалик спортчи россиялик жангчи билан фақатгина бокс қоидалари бўйича бўлишини таъкидламоқда.

Нурмагомедов 2018 йил апрел ойидан бери UFC чемпионлик камарига эгалик қилмоқда. 30 ёшли россиялик спортчи жами 27 жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.

41 ёшли Мейвезер ҳисобида эса профессионал рингда 50 жангда 50 ғалаба қайд этган. Бу яқингача рекорд бўлиб келган эди. У беш вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган. Боксдаги сўнгги жангини 2017 йил 26 август куни Макгрегорга қарши ўтказиб, техник нокаутга учратган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!