Хабарингиз бор, 1 декабр куни бокс бўйича супер оғир вазн тоифасида йирик жанглардан бири бўлиб ўтади. Унда WBC чемпионлик камари соҳиби америкалик Деонтей Уайлдер собиқ жаҳон чемпиони британиялик Тайсон Фьюри билан куч синашади.

Мазкур жангда боксчиларнинг қанча гонорар олишлари маълум қилинди. Унга кўра, Уайлдер 14 миллион доллар ишлаб олса, Тайсон 10 миллион доллар олади, дея хабар бермоқда The Telegraph нашри.

Ҳар икки енгилмас боксчилар учун бу профессионал фаолиятларидаги энг йирик гонорар ҳисобланади.

Аввалроқ Фьюри Уайлдер билан бўладиган жангдаги гонорарни уйсиз яшаётган кишиларга ҳайрия қилишини маълум қилган эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98