Уайлдер ва Фьюри матбуот анжуманида урушиб кетишига оз қолди (видео)

  • 2 октябрь, 2018, 12:17
  • 0
  • Бокс

Супер оғир вазн тоифасининг WBC камари соҳиби Деонтей Уайлдер ва собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри ўртасидаги илк матбуот анжумани ўтказилди.

Энг қизиғи, британиялик боксчи Уайлдернинг кучи ҳақида гапириб, қандай осонлик билан кўпайиб кетганини таъкидлади. Шундан сўнг ҳар икки боксчи ўрниларидан туриб, бир-бирига яқин келишди ва сал қолса урушиб кетишига оз қолди.

Менга ўзингнинг аниқ зарбаларинг ҳақида айтчи! 40 жангдан 39 таси нокаут!  Мен унга кўрсатмоқчиман. Кел, спарринг тушамиз! Кўрсат менга Алабамадаги кучингни, – дейди Фьюри.

Эслатиб ўтамиз, жанг 1 декабр куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади. Боксчиларнинг гонорари тенг бўлинади: ҳар бир боксчи 20 миллион доллардан олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!