Уилл Смит: Неймар - суперактёр

Машҳур Голливуд актёри Уилл Смит Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймарнинг ЖЧ-2018да жуда кўп симуляция қилгани ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди.

“Неймар билан қизиқ муносабатларга эгамиз. У менинг энг севимли футболчиларимдан бири. Симуляциялар? Мен бу бизнес билан анчадан буён шуғулланаман. Неймарни эса суперактёр деб ҳисоблайман”, - дейди Смит.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли бразилиялик футболчининг ЖЧ-2018да ҳаддан зиёд майдонга ётиб олишлари футбол олами вакилларининг жиддий танқидларига сабаб бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!