Украина президенти Усикни ғалаба билан табриклади

Хабарингиз бор, бокс бўйича WBC версияси фахрий чемпиони Тони Беллью биринчи оғир вазн тоифасида мутлоқ жаҳон чемпиони Александр Усик билан куч синашиб имкониятни бой берди.

Украина президенти Пётр Порошенко Усикни ушбу ғалаба билан табриклади.

- Бокс ишқибозлари учун ажойиб кеча бўлди десам адашмаган бўламан. 

Александр Усик британиялик Тони Бельюни ишончли тарзда мағлуб этиб камарларини ҳимоя қилди. Ҳеч қачон Усикнинг ғалаба қозонишига шубҳа қилмаганман.

Чемпионларга лойиқ курашдинг. Сен билан фаҳрланамиз, - деб ёзиб қолдирган Пётр Порошенко ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!