Улуғбек Бақоев "Бухоро"га нима етишмаётганини маълум қилди

"Учрашув бошидан яхши бошланди. Биринчи бўлимда ҳам яхши имкониятлар бўлди. Иккинчи дақиқада эса футболчиларни алмаштириш чоғида биз икки дақиқа ичида кутилмаган голни ўтказиб юбордик.

Пенальти борасида ҳеч нима дея олмайман. Ҳакам шундай қарорга келдими балки шундайдир. Бироқ бир икки дақиқа ичида гол ўтказиб юбориш аламли албатта.

Тўғрисини айтсам мен бугунги учрашувда йигитларимизга хеч қандай эътирозим йўқ. Менимча бугунги баҳсни ҳамма кўрди. Биз ҳар галгидек ҳар бир ўйинда жисмонан яхши тайёргарлик кўрамиз ва бугунги учрашувда ҳам бизга жисмонан эмас, балки руҳан тетик эмаслигимиз панд берди назаримда. Ваҳолангки улар бугун айрим вазиятларда тез ва ёрқинроқ ўйин кўрсатишди ва буни натижасини кўришди", – деди Бақоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!