Унаи Эмери: "Арсенал"нинг кучли тўртликка кириш имкониятлари жуда кам баҳоланмоқда

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери жамоаси АПЛ турнир жадвалида кучли тўртликка кириш осон бўлмаслиги ҳақида айтиб ўтди.

“Балким, бизни кучли тўртликка кирувчилар орасида аутсайдер сифатида кўришаётгандир. Биз ҳозир 6-ўриндамиз. Бу ҳақиқат. Орамизда катта фарқ бор”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” айни дамда пешқадам “Манчестер Сити”дан 15 очкога ортда қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!