Ургенчда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда (фото)

  Ургенч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати қизғин паллага кирди.
  Ушбу қитъа чемпионатида шу йилнинг октябрь ойида Аргентинада ўтказиладиган III ўсмирлар олимпия ўйинларига ҳам йўлланмалар берилади.
  Мусобақада Осиё мамлакатларидан 248 нафар спортчи саккиз вазн тоифасида иштирок этмоқда. Шунингдек, чемпионатни дунёнинг 37 давлатидан келган 200 га яқин мутахассис, мусобақа расмийлари ҳамда спорт ихлосмандлари меҳмон сифатида кузатиб бормоқда.

Мусобақанинг илк кунида 44 кг. вазнда иштирок этаётган ҳамюртимиз Нигора Абдуллаеванинг шоҳсупанинг энг юқори палласидан жой эгаллагани барчани руҳлантириб юборди.
  Беллашувлар 30 апрель кунигача давом этади.

Фотолар муаллифи Шоназар Карриев.

(uza.uz дан фойдаланилди)

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!