Усэйн Болт Австралия клуби билан келиша олмади

Афсонавий спринтер Усэйн Болт айни дамда фаолият олиб бораётган Австралиянинг "Сентрал Кост Мэринерс" клуби билан шартнома имзолаш борасида келиша олмади. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Унга кўра австралияликлар 32 ёшли ямайкалик спортчининг молиявий талабларини қондира олмаган. Бунинг ортидан эса Болт жамоа машғулотларидан ҳам четлатилган.

Эслатиб ўтамиз, Болт бундан бир неча кун муқаддам ўртоқлик учрашуви доирасида "Сентрал Кост Мэринерс" клубида ўз дебютини ўтказган ва ўша баҳснинг ўзида дубль қайд этишга муваффақ бўлган эди.

Таъкидлаш лозимки, бундан аввалроқ Болтнинг агенти унга Европанинг кучли жамоаларидан бири жиддий қизиқиш билдира бошлагани ҳақида хабар берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!