Усэйн Болт: Ноябрь ойи охиригача бирорта клуб билан шартнома имзолайман ёки футбол ҳақидаги орзуларимга якун ясайман

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Дунёга машҳур спринтер Усэйн Болт тез орада футболчилик фаолиятини давом эттириш борасида якуний қарорга келишини айтди.

“Ноябрь ойи охиригача бир қарорга келаман: ёки бирор бир клуб билан шартнома имзолайман, ёки футбол ҳақидаги орзуларимга якун ясайман”, - дейди ямайкалик спортчи.

Эслатиб ўтамиз, Болт бундан аввалроқ Австралиянинг "Сентрал Кост Маринерс" клуби йиғинида иштирок этиб бир нечта ўртоқлик ўйинларида ҳам майдонга тушишга улгурган эди. Аммо, якунда у клуб раҳбарияти билан келиша олмади ва жамоани тарк этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!