Усэйн Болт: Орзуим - яхши футболчи бўлиш

Қисқа масофаларга югуриш бўйича кўп карра олимпия ўйинлари ғолиби ва рекордчиси ҳисобланган Усэйн Болт ҳали ҳам ўзидан профессионал футболчи чиқишига ишонмоқда.

“Мен футболчи бўлишни жуда ҳам хоҳлайман ва шу сабабли танқидларга эътибор бермайман. Мен Погба ва Стерлинг билан гаплашдим, улар мени қўллаб-қувватлашмоқда. Умуман олганда гап пулда эмас, яхши футболчи бўлиш бу - менинг орзуим”, - дейди ямайкалик спринтер.

Эслатиб ўтамиз, Болт бунгача Австралиянинг "Сентрал Кост Маринерс" клуби сафида бир нечта ўртоқлик ўйинларида иштирок этди ва хатто уларнинг бирида дубль қайд этишга ҳам муваффақ бўлди. Аммо, якунда у ушбу жамоа билан хайрлашди. Маълумотларга қараганда унга Европадан таклифлар бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!