Усэйн Болт Ямайка терма жамоасига чақирилиши мумкин
Ямайкалик дунёга машҳур спринтер Усэйн Болт айни дамда профессионал футболчилик фаолияти билан шуғулланаётгани барчага яхши маълум. ESPN нашри тарқатган хабарга кўра Ямайка футбол федерацияси президенти Майкл Рикеттс 8 карра олимпияда чемпиони ҳисобланган Болтни мамлакат терма жамоасига чақирилиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.
“Болт Ямайка клуби билан шартнома имзоламаганидан афсусдаман. Чунки, агар шундай бўлганида биз уни доимий равишда кузатиш имконига эга бўлардик. Бироқ, шунга қарамай агар у терма жамоа даражасига яраша ўйин кўрсатса, у терма жамоага чақирилиши мумкин”, - дейди Рикеттс.
Эслатиб ўтамиз, Болт айни дамда Австралиянинг "Сентрал Кост Мэринерс" клубида тўп сурмоқда.
Фикрлар