Усмон Тошев Тожикистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон олимпия терма жамоаси 2020 йилда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Покистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Маълумот учун, Тошев мураббийлик фаолияти давомида "Бухоро", "Насаф", "Шўртан", "Спартак" (Тошкент), "Спартак" (Бухоро) ва "Де Маиванд Аталан" (Афғонистон) клубларида ишлаган.
Шунингдек, 2006 йил Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўша вақтдаги бош мураббий Валерий Непомняшийга ёрдам берган.
Шу йилнинг ёзида Тошкентда бўлиб ўтган ўсмирлар (U-16) ўртасидаги CAFA мусобақасида унинг бошқарувидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақа ғолиби бўлган эди.
Фикрлар