"Валенсия" Родригони фақат бир шарт билан "Реал"га сотади

"Валенсия" клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Родригони "Реал"га фақат бир шарт эвазига сотишини эълон қилди.

SkySports тарқатган хабарга кўра “кўршапалаклар” қачонки “қироллик клуби” 27 ёшли футболчи учун уларга 120 миллион евро тўлашса, шунда уни "Сантьяго Бернабеу"га қўйиб юборишади.

Маълумот учун, Родриго ўтган мавсум “Валенсия” сафида жами 44та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 19та гол ҳамда 7та голли узатмага муаллифлик қилишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Родриго асли “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!