“Валенсия” бош мураббийи билан шартномани узайтирди

Испаниянинг "Валенсия" клуби бош мураббийи Марселино Гарсия Тораль жамоа билан амалдаги шартномасини узайтирди.

Унга кўра 52 ёшли мутахассис “кўршапалаклар”ни 2019/20 йилги мавсум якунига қадар бошқарадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Тораль “Валенсия”ни ўтган мавсумдан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа Ла Лигада 4-ўринни эгаллади ва янги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!