“Валенсия” ўз сафига “Сельта” ярим ҳимоячисини қўшиб олди

Вигонинг “Сельта” клуби ярим ҳимоячиси Даниэль Васс фаолиятини “Валенсия”да давом эттирадиган бўлди.

“Кўршапалаклар” расмий сайтининг хабар беришича 29 ёшли футболчи янги жамоаси билан 2022 йилга қадар шартнома имзолаган. Келишувга кўра унинг товон пули 80 млн евро этиб белгиланган.

Маълумот учун, Васс ўтган мавсум “Сельта” сафида Ла Лигада жами 35та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!