Вальверде 2 нафар футболчининг "Барселона"дан кетишига рухсат берди

Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде жорий қишки трансферлар даврида 2 нафар футболчининг жамоадан кетишига руҳсат берди.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра гап ярим ҳимоячи Денис Суарес ва ҳужумчи Малкомлар ҳақида кетмоқда. Жамоага "Сассуоло" хавбеки Кевин-Принс Боатенг келгач испаниялик мутахассис шу қарорга келган.

Маълумот учун, 25 ёшли Суарес жорий мавсум "Барселона" сафида жами 8та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол уришга эришди. Унга "Арсенал", "Челси" ва "Монако" клубларидан қизиқишлар мавжуд.

21 ёшли Малком жорий мавсум каталонияликлар сафида жами 11та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди. Унга "Рома", "Лацио", "Тоттенхэм", "Эвертон" ва "Гуанчжоу Эвергранд" клубларидан жиддий таклифлар бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!