Ван Бастен ФИФАдан кетади

ФИФАнинг техник директори Марко ван Бастен ушбу лавозимдан кетиши ҳақида эълон қилди.

“Қизиқарли ва ажойиб ўтган икки йиллик фаолиятимдан сўнг Амстердамда, оилам даврасида кўпроқ бўлиш учун ФИФАдан кетишга қарор қилдим.

Мен бошқа томондан туриб футболнинг ривожланишига қандай таъсир қилишни ўргандим. ЖЧ-2018да VAR тизимининг жорий этилиши футбол тарихида муҳим қадам бўлди”, - дейди голландиялик соби футбол юлдузи.

Эслатиб ўтамиз, ван Бастен ушбу лавозимда 2016 йилдан буён фаолият юритиб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!