Ван Персининг ёши сабаб, уни сотиб олишни исташмади

Туркиянинг “Фенербахче” клуби ҳужумчиси Робин ван Перси ёзда Германиянинг “Гамбург” клубига ўтиши мумкин эди.

Немис нашрларида ёзишларича “Гамбург” клуби мураббийлари голландиялик форвард билан оғзаки келишиб қўйишган эди.

Бироқ немис клуби раҳбарлари ван Персининг ёши сабаб, ушбу  трансфер амалга ошишига рухсат беришмади.

Қайд этиш жоиз, 34 ёшли ван Персининг турк клуби билан амалдаги шартномаси келгуси йили ёзда ниҳоясига етади.

Илгарироқ, футболчи “Фейеноорд” жамоасига қайтиши борасида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!